Главная > Вестник Миссионерского отдела > Листовка на узбекском языке о Православии

Листовка на узбекском языке о Православии

15 ноября 2014

Шундай бир мақол бор: қўшни қўшнининг тусига кирар. Тор оҳангига қолган торлар жўр бўлар…

  Садриддин Айний

 

Ҳурматли меҳмонлар!

Биз сизларни ватанимизнинг қалби бўлмиш Москва шаҳрида қутлаш имкониятидан ниҳоятда хурсандмиз.

Эсингизда тутинг, Россияга ишлаш учун келган ҳар бир чет эллик фуқаро ишлаш учун рухсатнома олиши ва рус тилини етарли даражада билиши шарт.

Тилни етарли даражада билишингизни тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагичадир:

  • Чет тили сифатида рус тили бўйича давлат тестидан ўтганингиз ҳақидаги сертификат.
  • Чет давлатида берилган ва Россия Федерацияси томонидан тан олинган таълим ҳақидаги ҳужжат (ўрта умумий маълумотдан паст бўлмаслиги керак);
  • СССР таркибига кирган давлат томонидан 1 сентябрь 1991 йилгача берилган давлат қонунига мувофиқ таълим ҳақидаги ҳужжат (ўрта умумий маълумотдан паст бўлмаслиги керак);
  • Россия Федерацияси ҳудудидаги таълим муассасаси томонидан 1 сентябрь 1991 йилдан кейин берилган давлат қонунига мувофиқ таълим ҳақидаги ҳужжат (ўрта умумий маълумотдан паст бўлмаслиги керак).[1]

Сиз ўрганадиган рус тили маданиятимизнинг ажралмас бир қисмидир. Маданият дегани нима? Бу анъана, урф–одат, фикр қилиш усули, ҳаёт тарзидир. Буларни акс этган рус маданиятимиз Православ христиан дини билан чамбарчас боғлиқдир. Христианлик — тинчлик, меҳр–оқибат, раҳмдиллик, камтарлик ва меҳнатсеварлик каби ғояларни илгари суради. Сизлар ҳам бундай фазилатларга эга эканингизга аминмиз, ахир ҳаммамизнинг — русларнинг, ўзбек, тожик ва чеченларнинг Худоси бир. Она билан фарзанд, ака–ука билан опа–сингиллар орасидаги меҳр ришталари ҳам христиан, ҳам мусулмон, ҳаттоки атеист оилаларида ҳам мустаҳкамдир.
Бировнинг уйига меҳмон бўлиб келар экансиз, шарқ анъаналарига кўра, мезбонга тинчлик тилашингиз керак. Сўнг бу ердаги маданият билан яқиндан танишишингиз лозим. Минг йилдан ортиқ вақт давомида Россияликлар православ динига риоя қилиб келадилар. Россияда истиқомат қилаётган аҳолининг 72% Православ христиан ҳисобланиб, черковларга боришади. Биз ҳам сизларни черковларимизга таклиф қиламиз. Сизларга ёрдам қўлини чўзишга, далда ва руҳий озуқа беришга тайёрмиз.
Борию, сиз рус тилини яхши билмасангиз ва пулсиз курсларга қатнашмоқчи бўлсангиз /шу ерга/ киринг.

Православ христианлар Ягона Худога ишонадилар. Инсон қиёфасида келиб, хочдаги ўлими орқали дунёга нажот берган Худони эъзозлайдилар. Исо Масиҳнинг туғилиши ҳақида мусулмонларнинг Муқаддас китоби — Қуръони Каримда қуйидагича ёзилган.

Шунда фаришталар дедилар: «О Марям! Ҳақиқатан ҳам Оллоҳ сени Ўз каломи ҳақидаги хабар билан хушнуд этди, унинг исми Исо Масиҳдир (Иисус), Марямнинг ўғли бу дунёда  ва у дунёда иззат–икром этилади, Оллоҳнинг яқинларидан бўлади.
46. У беланчакда ётганидаёқ одамлар билан гаплашади,У солиҳ инсонлардан бири бўлади».
47. Марям деди: «Эгам! Қандай қилиб мен ўғил кўраман, ахир, менга бирон эркак яқинлашмаган–ку «. Фаришта деди: «Оллоҳ истаган нарсасини қилади! У бирон нарса қилмоқчи бўлганда: «Бўл!» – деб айтади ва ўша нарса амалга ошади.

Ҳаворий Матто баён этган Муқаддас Хушхабардаги бу ҳикоя қуйидагича баён этилган: Исо Масиҳнинг туғилиши (Матто 1:21–23)

 

21 Марям Ўғил туғади, Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳлардан қутқаради.

22 Бу барча воқеалар Эгамизнинг пайғамбар орқали айтган қуйидаги сўзлари бажо бўлиши учун юз берган эди:

23 “Қиз ҳомиладор бўлади, у ўғил туғади,

Унинг исмини Иммануил, деб қўйишади.”

 

Пойтахтимизнинг ҳурматли меҳмонлари!

Агар саволларингиз бўлса миграция бўлимларига мурожаат қилинг (ФМС.России).

УФМС телефонлари:

(499) 940-19-99, (499) 230-17-30

Қўшимча маълумотлар www.fms.gov.ru интернет саҳифасида берилган.

 

Миллий жамиятлар ҳақида маълумот:

Тожикистон Республикасининг Москвадаги Элчихонаси

103001, Москва, Гранатный переулок, д. 13 (м. «Баррикадная»)

Тел. +7 (495) 690-38-46, 690-41-86

Факс (495) 691-89-98

Консуллик бўлими: 121069 Скатерный пер., д.19 (м. «Арбатская»)

Тел.: (495) 690-57-36

 

Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги Элчихонаси

109017,Москва, Погорельский пер., д. 12

Тел.: (499) 230-00-78

Факс: (499) 238-89-18

Консуллик бўлими:

Тел.: (499) 230-13-01, (499) 230-04-79

Факс: 230-00-54

Web-сайт: www.uzembassy.ru

«Москвадаги Ўзбек ҳамдўстлиги» маҳаллий ижтимоий ташкилоти

Тел.: (495) 753-75-56

Эл. манзил: uzsm@list.ru

 

Қирғизистон Республикасининг Москвадаги Элчихонаси

113095,Москва,ул.Большая Ордынка,д. 64

Тел.: (499) 237-48-82, 237-46-01

Факс: (495) 951-60-62

Консуллик бўлими тел.: (499) 238-33-04

 

Православ эътиқоди бўйича телефонлар

Православ эътиқоди ва черков фаолияти ҳақида умум Россия кўп каналли телефони орқали маълумот олишингиз мумкин

8-800-145-44-55, (495) 775-72-16

[1]

13.1 модда, п. 8.2, «Россия Федерациясидаги чет эллик фурароларнинг ҳуқуқлари ҳақидаги модда», 25.07.2002й,  № 115-ФЗ